Жорий йилнинг 24 декабрь соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д. ўзининг бошқарувида бўлган Соbalt автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги "Бургер" кафеси олдидаги автотураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Натижада ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Ш.ga кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


