1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

COVID'га қарши қўлланилаётган икки доридан воз кечиш керак — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19'ни даволаш бўйича баъзи тавсияларини янгилади.

COVID'га қарши қўлланилаётган икки доридан воз кечиш керак — ЖССТ

 

Энди коронавирусга чалинган беморларда икки препарат — Сотровимаб ва Казиривимаб/имдевимаб дориларини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

 

Бу хулоса учун халқаро экспертлар томонидан ўтказилган чуқур лаборатория текширувлари асос бўлди. Маълум бўлишича, пандемиянинг дастлабки даврида фойдаланилган мазкур фармацевтик маҳсулотлар аллақачон эскирган ва коронавируснинг сўнгги штаммларига қарши етарли самара бермайди.

 

Ташкилот тавсиялари биринчилардан бўлиб АҚШда ҳаётга татбиқ этилди. Натижада ҳар икки препарат мамлакат фармацевтика бозоридан чиқариб ташланди.

 

Шунингдек, ЖССТ вирусга қарши дори воситаси — Ремдесивирни хасталикнинг оғир даражаларини бошдан кечираётган ҳамда стационар шароитда даволаниш хавфи юқори бўлган беморларда қўллаш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика