1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Darknet”да маълумотлари чиқиб кетган фуқаролари сони 15 млн эмас — Шерзод Шерматов

“Darknet”да 15 миллион фуқароларнинг маълумотлари сотувга қўйилмаган. Дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, бу рақам 60 мингга яқин эканлиги аниқланган.

“Darknet”да маълумотлари чиқиб кетган фуқаролари сони 15 млн эмас — Шерзод Шерматов

Жорий йилнинг 2 февраль куни ижтимоий тармоқлар ва айрим каналларда гўёки 15 миллион фуқароларга тегишли маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан киберҳужумга изоҳ берилди. Бу ҳақида вазирликда ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этаётган Zamon.uz мухбири хабар қилди.

 

Қайд этилишича, 27–30 январь кунлари 3 та давлат идорасининг ахборот тизимларига киберхужумлар уюштирилган.

 

Лекин ижтимоий тармоқларда 15 миллион фуқаролар маълумотлари тўғрисида тарқалган хабарлар дастлабки ўрганиш натижаларига кўра 60 мингга яқин эканлиги аниқланган.

 

 

Киберхужумни бартараф қилиш мақсадида ахборот инфратузилмаларига келгусидаги рухсатсиз киришларга чек қўйилган.

 

Ягона идентификация тизими (OneID) фойдаланувчиларининг тизимга кириш пароллари янгиланди (сброс берилди), техник ҳимоя қурилмаларида ҳимоя воситалари янада кучайтирилган.

 

Шунингдек, Ягона идентификация тизими (OneID)да қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилиб, шахсий маълумотларни эгасининг розилиги асосида бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти йўлга қўйилган.

 

Таъкидланишича, киберхавфсизлик узели орқали 2024 йилда 7 млндан ортиқ таҳдид бартараф этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 107 млндан ошди ўз вақтида ва самарали чоралар кўрилди.

 

Шунингдек, ўтган 2025 йил сарҳисоби, истиқболдаги тенденциялар таҳлили Ўзбекистон кибермакони нафақат шиддат билан ривожланаётганини, балки глобал таҳдидларнинг нишонига айланаётганини кўрсатди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика