1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Дарсликлар ижараси доимий бепул бўлади—ХТВ

Бу бўйича Президент томонидан топшириқ берилди.

Дарсликлар ижараси доимий бепул бўлади—ХТВ

 

 

Бугун, 6 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида соҳа фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Тадбир давомида мактаб дарсликларини чоп этиш, уларнинг ижараси, электрон кундалик тизими ва бошқа муҳим саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилган.

 

Таъкидланишича, эндиликда мактаб дарсликларининг ижара тўловлари доимий равишда бепул бўлади ва айни дамда бунинг механизми ишлаб чиқилиши бўйича Президент томонидан топшириқ олинган. 

 

Шунингдек, анжуманда таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва малакасини оширишга доир қатор муҳим масалалар юзасидан иштирокчилар саволларига жавоб берилган.

 

Эслатиб ўътамиз, аввалроқ Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов мактаб дарсликлари ҳозирча фақат жорий йил учун бепул бўлишини айтганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика