1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Давлат ҳудудий яхлитлиги принципи конституциямизда илк бор келтирилмоқда" — Содиқ Сафоев

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари янгиланаётган конституциянинг халқаро аҳамиятига тўхталди.

"Давлат ҳудудий яхлитлиги принципи конституциямизда илк бор келтирилмоқда" — Содиқ Сафоев

 

Айни дамда Сенатда конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

«Янгиланаётган конституциянинг катта халқаро аҳамияти дунёда тобора ортиб бораётган беқарорлик, йирик давлатлар ўртасидаги кескин қарама-қаршилик, кучайиб бораётган зиддият ва рақобат билан ҳам белгиланади.

 

Ташқи сиёсатимиз олдида янги, илгари унчалик муҳим, долзарб эмасдек туйилган вазифалар гавдаланмоқда. Ҳозирги таҳликали даврда, янгиланаётган конституциямизнинг 17-моддасида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик каби принциплар билан бир қаторда, халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларидан бири бўлмиш давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги тамойилига ҳам асосланиши белгилаб қўйилиши ўта ўринлидир.

 

Таъкидлаш жоизки, давлат ҳудудий яхлитлиги принципи конституциямизда илк бор келтирилмоқда», — Содиқ Сафоев.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика