1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

"Давр банк"дан 15 миллиард сўм пул ўғирланди

Икки нафар гумонланувчи қидирилмоқда.

"Давр банк"дан 15 миллиард сўм пул ўғирланди

 

Тошкент шаҳар ИИББ расмий хабарига кўра, 2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, пойтахтимизнинг “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган. 

 

Сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11.453.244.343 сўм миқдорини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек, икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган Умаров Санжар Равшанович ҳамда 1988 йилда туғилган Абдураҳмонов Элдор Шухратовичларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика