1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Дембеле Каталонияда қоладиган бўлди

“Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлади.

Дембеле Каталонияда қоладиган бўлди

 

Бу ҳақда “Footmercato” нашри хабар берди. Маълум бўлишича, франциялик футболчи ҳали янги келишувнинг барча тафсилотлари бўйича жамоа билан келишиб олгани йўқ, бироқ у кетишни истамаяпти.

 

Маълумот ўрнида: Дембеле 2017 йилдан буён “Барселона”да тўп суриб келмоқда. Ҳужумчи ўша йили Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 135 миллион евро эвазига каталонияликлар сафига келиб қўшилган эди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Трансфермарк портали ҳозирда Дембелини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум  Испания Ла Лигасида Дембеле бешта учрашувда иштирок этиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

 

Аввалроқ, Томас Тухел “Барса”нинг таклифларига қарши чиққани ва каталонияликлар трансферлар учун маблағ излаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика