Суд ишида у ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми "а" банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми "а" банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Турли йилларда Микрокредитбанк Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестисиялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ва вилоят ҳокими биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманлари ҳокими лавозимларида ишлаган.
Ҳозирда у ва ҳимоячилари биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апеллясия тартибида берилган шикояти Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллясия инстанциясида кўриш учун расмийлаштирмоқда.


