1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Девид ва Виктория Бекхем украиналик болалар учун 1 миллион АҚШ долларихайрия қилди

Спортчи бу ҳақида ўзининг Инстаграм саҳифасида айтиб ўтган.

Девид ва Виктория Бекхем украиналик болалар учун 1 миллион АҚШ долларихайрия қилди

 

Англиялик футболчи Девид Бекхем ва дизайнер Виктория Бекхемлар урушдан жабр кўрган украиналик болалар учун шахсий жамғармасидан пул ажратди.

 

"Оналар болалари билан қочишга мажбур бўлмоқдалар. Оилалар ажралиб кетяпти. Болаларни тунда уйларни тарк этиш учун каравотларидан кўтариб кетишяпти. Украинадаги уруш икки ҳафтадан бери давом этмоқда, оилаларнинг эҳтиёжлари кучайяпти. Айни вақтда 7,5 миллионта боланинг тақдири хавф остида", —деб ёзди спортчи.

 

Бекхемлар оиласи ўзларининг номидан украиналик болалар учун хайрия маблағи ажратишдан ташқари, УНИCЕФ ташкилоти билан биргаликда хайрия маблағларини йиға бошлаганларини ҳам маълум қилишган.

 

“Украинадаги вазият ҳақиқатдан ҳам юракни тилка-пора қилади. Илтимос, агар имкониятингиз бўлса, болаларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни тиббий воситалар ва хавфсиз жой билан таъминлаш учун фондга хайрия қилиш ҳақида ўйлаб кўринг”, — деб ёзди Виктория Бекхем.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика