1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Док-1 Макс иши” эртага якунига eтади

Тошкент шаҳар судида якуний ҳукм чиқарилади.

“Док-1 Макс иши” эртага якунига eтади

 

Расмий маълумотларда 69 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича якуний суд қарори 26 февралда эълон қилинади. Суд мажлиси соат 15:00 да Тошкент шаҳар судида бошланади.

 

Маълумот учун, 2023 йилнинг 11 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди Ҳиндистоннинг Marion Biotech фармацевтика компанияси дори воситалари, жумладан, “Док-1 Макс” йўтал сиропини истеъмол қилиши оқибатида камида 69 нафар боланинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқишни бошлаган.

 

Айбланувчилар 21 киши (16 эркак ва 5 аёл)ни ташкил этади, жумладан, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори С.К. ва Quramax Medikal директори Р.П.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 30 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, “Док-1 Макс” препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика