«Док-1 Макс» қабул қилганидан кейин фарзандлари вафот этган оилалар компенсация олишлари мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилди.
«Заҳарланиш содир бўлган дори воситалари ҳужжат билан тасдиқланса, компенсация тўлаш бўйича юридик жараёнлар бошланиши мумкин. Агарда компенсациянинг барча суммаси тасдиқланса, гап-сўзсиз тўлаб берилади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди у.
Маълумот учун, «Док-1 Макс» препаратини истеъмол қилиш натижасида вафот этган болалар сони 20 нафарни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Док-1 Макс" сиропини Ўзбекистонга олиб кирувчи "Quramax Medika" фармацевтика компаниясининг лицензияси бекор қилинганди.


