Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган дунёдаги энг йирик чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарувчи завод очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Муассасани Дубай валиаҳд шаҳзодаси расман очиб берган. Завод йилига 2 миллион тонна чиқиндини атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмасдан қайта ишлай олади. У 220 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир, бу эса 135 минг уй-жойга хизмат кўрсатиш учун етарли.
Бундан ташқари, аввалроқ 2021 йилда БАА 2050 йилгача мамлакатнинг углерод нейтраллигига эришишга қаратилган «Neto Zero» стратегик ташаббусини эълон қилган эди. Ташаббус тоза энергия манбаларидан фойдаланишга қаратилган. 2022 йил декабрь ҳолатига кўра, БАА 15 йил давомида бундай лойиҳаларга 40 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган.


