1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дубайда хорижликлар учун кўчмас мулк сотиб олиш қоидалари янгиланди

Дубайдан уй-жой сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар янги тартибларга риоя қилишлари керак бўлади.

Дубайда хорижликлар учун кўчмас мулк сотиб олиш қоидалари янгиланди

 

БААнинг энг йирик шаҳри Дубайда кўчмас мулк бозоридаги хорижий инвесторлар учун янги тартиб жорий этилди. Шаҳар ҳокимияти томонидан тасдиқланган янги қоидаларга кўра, эндиликда норезидентларга тегишли мулкни сотишдан тушган барча маблағлар фақатгина мулк эгасининг ўзига тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим. Бу ҳақда РБК манбасига таяниб point.md нашри хабар берди.

 

Аввалги амалиётда кўплаб хорижий инвесторлар агентлар, қариндошлар ёки ишончли шахслар орқали битимларни амалга ошириб, тўловларни учинчи шахслар орқали қабул қилиб олишарди. Янги қоидалар бу ҳолатга чек қўймоқда.

 

Янги тартиб, биринчи навбатда, Дубайда кўчмас мулкка эгалик қилувчи, бироқ амалда БААда яшамайдиган масофавий инвесторларга, шунингдек оффшор ҳисоблар орқали операция юритувчи шахсларга таъсир қилади. Эндиликда уларнинг ҳар бири Дубайдаги маҳаллий банкларда ҳисоб очиб, Emirates ID (резидент гувоҳномаси) олишлари талаб этилади. Бу ҳужжат фақат яшаш учун рухсатнома мавжуд бўлгандагина берилади.

 

Мазкур чора-тадбирлар БАА томонидан жиноий даромадларни легаллаштириш ва молиявий фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли тартибга солиш стратегиясининг бир қисмидир.

 

Пропертй Финдер агентлигининг ҳисоботига кўра, 2024 йилда Дубай кўчмас мулк бозори тарихий натижаларга эришди. Йил давомида умумий қиймати 522,5 миллиард дирҳам (тахминан 142,3 миллиард АҚШ доллари) бўлган 180 987 та битим тузилган. Бу ўтган йилга нисбатан ҳажмда 36,5 фоиз ва қийматда 27,2 фоиз ўсишни англатади.

 

Агентлик раҳбари Шериф Слейман сўзларига кўра, 2025 йилда бу ўсиш тенденцияси давом этиши мумкин. Шунингдек, йил давомида 41 мингга яқин янги уй-жой тақдим этилиши кутилмоқда, аммо уларнинг атиги 5 мингдан ортиғи виллалар ва шаҳарчалардир. Бу эса премиум турдаги уй-жойлар сегментида талаб ортиб бораётгани, аммо таклиф етарли эмаслигини англатади.

 

Дубай Ер департаменти томонидан яқинда жорий этилган “Ақлли ижара индекси” каби ташаббуслар эса шаффофлик ва ишончни оширишда муҳим роль ўйнамоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика