1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дубайдаги бинода ёнғин чиқди

Оқибатда кўплаб инсонлар ҳалок бўлган.

Дубайдаги бинода ёнғин чиқди

 

Дубайдаги тураржой биносида содир бўлган ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳат олди. 

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани сабаб бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бинода жойлашган дўконлардан бирининг ходими “қаттиқ портлаш эшитилганини” айтди.

 

“Бир неча дақиқа давомида биз нима бўлаётганини тушуна олмадик. Аммо кейин деразадан тутун ва оловни кўрдик”, — дея қўшимча қилди у.

 

Воқеа гувоҳининг сўзларига кўра, бир неча киши одамларга ёрдам бериш учун бинога киришга уринган, бироқ кучли тутун туфайли кира олмаган ва қутқарувчиларни кутишга қарор қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика