Дубайдаги энг қиммат турар-жой биноларидан биридаги пентхаус 112 миллион долларга сотилди. Бу амирлик тарихидаги энг йирик кўчмас мулк битимидир.
Тўққизта ётоқхонаси ва сузиш ҳавзаси бўлган квартиранинг майдони 3,5 минг квадрат метрдан ошади. У Жумеираҳдаги Bulgari Lighthouse мажмуасининг 28-қаватининг тепасида жойлашган.
2022 йили Дубайда уй-жой нархларининг кескин ўсиши кузатилди. Шу билан бирга, ҳашаматли кўчмас мулкка талаб сезиларли даражада ошди – ҳар бирининг қиймати 10 миллион доллардан ортиқ бўлган 219 та уй сотилди.
Кўчмас мулк сектори Дубай иқтисодиётининг учдан бир қисмидан кўпроғини ташкил қилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2023 йилда БААда кўчмас мулк савдоси 2022 йилдаги кўрсаткичлардан ошиб кетиши мумкин.


