1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Дунё юлдузлари бир қатор можароларга аралашиб қолмоқда

Бу уруш билан боғлиқ.

Дунё юлдузлари бир қатор можароларга аралашиб қолмоқда

 

Фаластин-Исроил можароси ҳамон қизғин паллада. Айрим давлатлар Исроилни қўллаб-қувватлаётган бўлса, айримлари Фаластинни қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, дунё футболи юлдузлари ҳам Фаластин халқи учун чуқур қайғуда эканликларини маълум қилган. Улардан бири "Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема Исроил - Фаластин урушини адолатсизлик деб атади.

 

“Аёллар ва болаларни аямайдиган бу ноҳақ портлашлар қурбони бўлган Ғазо халқи учун дуо қиламиз”, - деди ҳужумчи. Бунга жавобан Исроил терма жамоасининг собиқ дарвозабони Дуду Ават унга қаттиқ жавоб қайтарган.

 

"Бетис" ярим ҳимоячиси Набил Фекир ижтимоий тармоққа Нелсон Манделанинг суратини ва Жанубий Африка собиқ президентининг 1997 йилда нутқи чоғида айтган: "Фаластинликлар эркинлигисиз бизнинг эркинлигимиз тўлиқ бўлмайди" деган иқтибосини жойлаштирди.

 

“Фаластин халқи, узоқ вақт азоб чеккан биродарларимиз ва опа-сингилларимизга ёрдамимизми аямаймиз. Адолат ва тинчлик тиклансин”, - деб ёзди Фекир.

 

"Бавария" ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Мазрауи ўзининг саҳифасига Фаластин байроғи туширилган видеони жойлаштирди, унда шундай дейилган.

 

"Роббим, Фаластиндаги мазлум биродарларимизга ғалаба қозонишда ёрдам бер. Ўлганларни худо раҳмат қилсин, ярадорларига шифо берсин”.

 

Германияда Мазрауи Яқин Шарқдаги можаро бўйича тутган позицияси учун қораланган ва «Билд» нашри ҳатто шу мавзуда эслатма ҳам эълон қилган. Унда шундай дейилади, "Мазрауи, агар у ХАМАСнинг қонли ишларидан узоқлашмас экан, Террор тарафдори ёшларга ўрнак бўлолмайди".

 

Шундан сўнг футболчи қуйидаги постни жойлаштирди.

 

"Нима учун одамлар мен ҳақимда бошқача фикрда эканликларини ва нега мендан нафратланишаётганини тушунмаяпман. Ҳар куни бегуноҳ одамлар даҳшатли тўқнашув натижасида нобуд бўлмоқда. Ҳаммамиз бунга қарши чиқишимиз керак. Ниҳоят, шуни айтмоқчиманки, мен ҳеч қачон қасддан ёки билмаган ҳолда ҳеч кимни хафа қилиш ниятим бўлмаган”, — деди Мазрауи.

 

"Нитса" ва Жазоир ҳимоячиси Юсуф Атал Исроил ва Ғазо секторидаги можаролар фонида “яҳудийлар учун қора кун”га чақираётган видеони жойлаштирди.

 

Жазоирлик футболчи тез орада постни ўчириб ташлади, бироқ "Нитса" мери Кристиан Эстроси ундан узр сўрашни талаб қилди.

 

“Мен Аталдан кечирим сўрашини ва ХАМАС террорчиларини қоралашини кутаман. Агар у буни қилмаса, клубимизда ўз ўрнига эга бўлмайди".

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика