1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёда қанча одам саводсиз?

Ўқиш ва ёзишни билиш даражаси 2020 йилда 86,7 фоизни ташкил этган.

Дунёда қанча одам саводсиз?

 

«Anadolu» хабарига кўра, ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле дунё бўйлаб қанча одам ўқиш ва ёзишни билмаслигини ошкор қилди.

 

 «1979 йилда одамларнинг атиги 68 фоизи ўқиш ва ёзишни билган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 86,7 фоизни ташкил этган. Аниқ ютуқларга қарамай, бутун дунё бўйлаб 771 миллион киши ҳали ҳам асосий саводхонлик кўникмаларига эга эмас. Уларнинг 60 фоизи қизлар ва аёллардир», — деган Бош директор.

 

Азуле биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида саводсизликнинг олдини олишда кўплаб ютуқларга эришилганини қайд этган.

 

ЮНЕСКО маълумотлари пандемия оқибатида 24 миллионга яқин ўқувчи ҳеч қачон мактаб ва бошқа таълим муассасаларига қайтмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда. Уларнинг 11 миллион нафарини қизлар ва ёш аёллар ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика