Дунёдаги семиз одамларнинг умумий сони бир миллиарддан ошди. Бу рақамлар бир қатор олимлар ва соғлиқни сақлаш экспертлари томонидан қайд этилган.
Тадқиқотчилар глобал маълумотларни таҳлил қилиб, 2022 йилда болалар ва ўсмирлар ўртасида семириш даражаси 1990 йилга нисбатан тўрт баравар юқори эканлигини аниқлашди. Умуман олганда, 2022 йилда 159 миллион бола ва 879 миллион катталар семириб кетган.
1990 йилдан 2022 йилгача кам вазнли одамлар сони жуда кўп миқдорда камайган. Маълумотларга кўра, худди шу давр мобайнида бутун дунё бўйлаб кам вазнга эга бўлган катталар улуши икки бараварга қисқарган.


