1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Дунёдаги чақалоқларнинг атиги 44 фоизи она сути билан озиқланади

Глобал инқироз миллионлаб чақалоқлар ва болалар саломатлигига таҳдид солмоқда.

Дунёдаги чақалоқларнинг атиги 44 фоизи она сути билан озиқланади

 

Бундай ҳолатда энг самарали ечим бу эмизишдир.

 

Бутунжаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги доирасида ЮНИСЕФ ва ЖССТ ҳукуматларни эмизиш дастурларини, айниқса фавқулодда вазиятларда яшовчи оилаларни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ресурслар ажратишга чақирмоқда.

 

Афғонистон, Украина, Яман, Африка ва Саҳелда кўкрак сути билан эмизиш чақалоқлар учун хавфсиз, тўйимли ва арзон озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Касаллик ва очликдан ҳимоя қилади. Шунингдек, эмизиш — бола учун биринчи эмлаш бўлиб, болалар орасида тарқаладиган касалликлардан ҳимоя қилади. Бироқ фавқулодда вазиятларда онанинг ҳиссий ҳолати, озиб кетиш, санитария шароитлари йўқлиги сабабли кўплаб болалар эмизиш имкониятига эга эмас.

 

Янги туғилган чақалоқларнинг ярмидан камроғи туғилишнинг биринчи соатида эмизилади. Фақат 44 фоизи биринчи олти ойда фақат она сутини эмади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика