1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Дунёдаги энг арзон бензин қаерда?

Глобал бензин нархлари ҳақидаги сўнги маълумотлар.

Дунёдаги энг арзон бензин қаерда?

2025 йил май ойи охирида Гонконг дунёдаги энг қиммат бензин бўйича доимий равишда рекорд ўрнатган. Гонконгда премиум бензин (95-РОН) нархи 2025 йил 12 майда литри учун ўртача 3,44 долларни ташкил этди. Ушбу нарх бошқа мамлакатларга қараганда анча юқори. Кейинги ўринларни эса Нидерландия, Норвегия ва Исроил банд этди.

 

Автоуловни энг паст нархга ҳайдашни хоҳлайсизми? Сиз АҚШдан узоқроқда бўлишингиз керак. Глобал бензин нархларининг сўнгги рақамлари 2024 йил 15 июль ҳолатига кўра, АҚШ долларида энг арзон бензин сотиладиган 20 та давлатни кўрсатди. Энг арзон бензинга эга бўлган давлат деб Эрон давлати кўрсатилди. У ерда бензин нархи- 0,11 долларни ташкил қилади.

 

Ўзбекистонда бу кўрсатгич 2025 йил 27 май ҳолатига кўра,12 800 сўмни ташкил қилади. Қарийб 1 доллар.

 

 

Нега Гонконгда бензин қиммат?

 

Гонконгда бензин нархининг юқорилиги бир нечта омиллар билан боғлиқ бўлиб, бу шаҳарни дунёдаги энг қиммат бензин сотиладиган жойлардан бирига айлантиради. Қуйида асосий сабаблар келтирилган:

 

Юқори солиқлар ва йиғимлар, маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводларининг йўқлиги, юқори ер нархлари ва операцион харажатлар, рақобатнинг чекланганлиги, валюта курси ва глобал нефть нархлари.

 

 

 

 

Нега Эронда Бензин арзон?

 

Эроннинг бензин нархининг арзонлиги бир нечта асосий омиллар билан боғлиқ. Булар:

 

Давлат субсидиялари. Эрон ҳукумати бензин нархини сунъий равишда паст даражада ушлаб туриш учун катта миқдорда субсидиялар ажратади.

 

Катта нефть захиралари. Эрон дунёдаги энг йирик нефть захираларига эга мамлакатлардан бири бўлиб, бу ички бозорни арзон бензин билан таъминлаш имконини беради.

 

Ва бундан ташқари, валюта курсининг пастлиги, нархларни давлат томонидан белгиланиши ва солиқларнинг пастлиги сабаб бўла олади.

 

 

 

 

Хўш нега унда Ўзбекистонда бензин нархи 1 долларгача ko‘tarildi. Bunga қандай омиллар таъсир қиляпти?

 

Ўзбекистонда бензин нархининг 1 АҚШ долларига (тахминан 12 000 сўм) етиши бир нечта ички ва ташқи омиллар билан боғлиқ. Қуйида асосий сабаблар келтирилган:

 

Жаҳон бозорида нефть нархининг ўсиши, Импортга боғлиқлик: Ўзбекистон бензин истеъмолининг муҳим қисмини импорт орқали қоплайди, айниқса юқори октанли Аи-92 ва Аи-95 бензинлари четдан олиб келинади.

 

Ички ишлаб чиқаришдаги муаммолар, акциз солиғининг оширилиши, ички бозордаги рақобатнинг чекланганлиги, талабнинг ошиши ва валюта курсининг ўзгариши.

 

Бензин нархи ҳар бир мамлакатда иқтисодий сиёсат, ички ишлаб чиқариш, импортга боғлиқлик ва жаҳон бозоридаги нархлар асосида шаклланади. Ўзбекистонда бензиннинг қимматлашуви асосан глобал нархларнинг ўсиши, солиқ юкининг ортиши, ишлаб чиқаришдаги узилишлар ва валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ. Муаммони ҳал этиш учун ички ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш зарур.

 

                                                                                                                                                   Сабрина Ҳаққулова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика