Apple компанияси йил якунлари бўйича кетма-кет иккинчи марта дунёдаги энг қиммат брендга айланди. 2024 йилда корпорация 11 фоизга ўсди ва унинг қиймати 574,5 миллиард долларга етди. Рейтингда иккинчи ўринни Microsoft эгаллади. Бир йил ичида бренд 35 фоизга ўсиб, даромади 461,1 миллиард долларни ташкил этди. Учинчи қаторда Google бўлиб, 24 фоиз ўсиш билан 413 миллиард долларгача даромад қайд этди.
Amazon рўйхатда тўртинчи ўрин, Walmart савдо гиганти бешинчи ўринни эгаллади. Рейтингдаги барча брендларнинг раҳбарлари америкаликлардир.
Шунингдек, кейинги ўринларда Кореянинг Samsung фирмаси (110,6 миллиард доллар), Хитойнинг TikTok видео хизмати (105,8 миллиард доллар), Facebook ижтимоий тармоғи (91,5 миллиард доллар), NVIDIA ишлаб чиқарувчиси (87,9 миллиард доллар) ва Хитойнинг State Grid Corporation of China электр тармоғи (85,6 миллиард доллар) турибди.
Рейтингнинг 11-қаторини Германиянинг Deutsche Telekom телекоммуникация компанияси (85,3 миллиард доллар) эгаллади — у Европадаги энг қиммат компанияга айланди. Умуман олганда, топ 500 да АҚШдан 193 та компания, 69 та Хитой бренди ва 27 та немис бренди мавжуд.
Комила Одилова тайёрлади


