ЖССТ ва БМТ 120 та давлатда тадқиқот ўтказди. Унинг натижасига кўра, тадқиқот ўтказилган давлатларнинг фақат 45 % игина ичимлик суви бўйича миллий даражада қўйилган мақсадига эришиш йўлида эканини кўрсатмоқда. Санитария йўналишида бу кўрсаткич 25 % ни ташкил қилмоқда.
Тадқиқот муаллифлари бу кетишда сув билан таъминлаш, санитария ва гигиена маҳсулотларини етказиб бериш бўйича мақсадларда узилиш бўлиши мумкин.
Сезиларли ўсишга қарамай, миллиардлаб одамлар, асосан, қишлоқ жойларида яшовчилар ҳали ҳам тоза ичимлик суви истеъмол имкониятидан мосуво. Дунёда ҳар учинчи одам тоза ичимлик суви ича олмайди, ҳар беш кишидан икки нафарининг қўлини совунлаб ювишга шароити йўқ.


