1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёнинг энг кекса одами вафот этди

Мамлакат президенти унинг оиласи ҳамдардлик билдирди.

Дунёнинг энг кекса одами вафот этди

Венесуэла фуқароси, дунёдаги энг кекса одам Хуан Висенте Перес Мора 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

 

“Дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Перес Мора 114 ёшида вафот этди. Мен унинг оиласига ва Эл-Кобре шаҳрининг барча аҳолисига ҳамдардлик билдираман”, — деб ёзди президент.

 

Маҳаллий нашрларга кўра, Перес Мора 115 ёшга тўлишига 26 кун қолганди. У нафас олиш тизимидаги муаммолар туфайли вафот этган.

 

Эркак ўзининг узоқ умр кўришини доимий иш, яхши дам олиш, эрта уйқу ва кунлик бир стакан сув ичиш билан боғлаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика