1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёнинг энг яхши туристик қишлоқларига саёҳат

Самарқанддаги UNWTO бош ассамблеясида энг яхши қишлоқлар рўйхати эълон қилинди.

Дунёнинг энг яхши туристик қишлоқларига саёҳат

Европанинг энг машҳур нуқталари сайёҳлар оқимига дуч келаётган, туристлар эса соатлаб навбватда тураётган бир пайтда энг машҳур туристик қишлоқлар рўйхати эълон қилинди. Рўйхат БМТнинг бутунжаҳон туристик ташкилоти томонидан тузилган. 


Ғолиблар Самарқандда  UNWTO бош ассамблеясида эълон қилинди. Рўйхатга бутун дунёдадан 53 та қишлоқ киритилган. 
Қуйида уларнинг энг саралари билан таништирамиз. 


Ордино, Андорра: қадимий тош уйлар ва тоғ кўллари


Андорра аҳолиси 80 000 кишидан иборат. Бу Европадаги энг кичик давлатдир. У Франция ва Испания ўртасида, Пиренея ҳудудида жойлашган. Ордино эса тошли уйлардан иборат ўрта асрларга оид қишлоқча. 


Санкт-Антон-ам-Арльберг, Австрия: чанғи ва тоғ курортлари


Тирол Альп тоғлари чўққисида жойлашган Санкт-Антон-ам-Арльберг -  Арльбер тоғли ҳудуд дарвозаси саналади. Бу қишлоқ чанғи спорти ватани деб ҳам аталади. Собиқ кончилар қишлоғи ўзининг тоғ-чанғи трассалари билан машҳур. 

Слунь, Хорвати: шаршаралар ва қадимий тегирмонлар қишлоғи


Хорватиядаги Слунь қишлоғи сайёҳларни кўп қаватли шаршаралар ва дарё соҳиллари билан жалб қилади. Қишлоқ машҳур Плитвиц кўлларидан бир неча дақиқалик йўлда жойлашган. Бу ерга келганларга сув шоуси намойиш қилинади. 23 та шаршара Корана дарёсига оқиб тушади. Дарё бўйида эса тегирмонлар қад ростлаган. 

Леричи, Италия: экологик тоза саёҳат


Италиянинг шимоли-ғарбий соҳилларида жойлашган Леричи шаҳри ранг-баранг уйчалари билан машҳур. "Кўк иқтисодиёт"ни танлагани шаҳар UNWTO эътирофига сазовор бўлишига сабаб бўлди. Бу ерда Италиядаги ягона тирик лоборатория жойлашган. 


Сортелья, Португалия: ўтмишга саёҳат


Сортелья UNWTO эътироф этган Португалиягинг тўрт қишлоғидан биридир. Қишлоқ ўрта асрлар ва уйғониш даври архитектуриасини сақлаб қолган. Тепаликда эса XIII асрда қурилган ҳашаматли қаср жойлашган.


Сигуэнсс, Испания: ўрта асрлар поездида саёҳат

 
Испания марказидаги Сигуэнса диний санъат асарлари сақланадиган қаср-музейи билан машҳур. Сўнгги йилларда музей эътибордан четда қолаётган эди. Шунинг учун ҳукумат қишлоқни туризм марказига айлантиришга қарор қилди. Ҳозир шаҳар сайёҳларга ўрта аср поездида саёҳат қилишни таклиф қилади. Саёҳат 1 соат ва 20 дақиқа давом этади. Йўловчиларга ўрта аср рицарлари ҳамкорлик қилади. 


Сириндже, Туркия: пиёда ва отда саёҳат


Туркиядаги Сириндже қишлоғида автомобилда ҳаракатланиш тақиқланган. Қишлоқ тарихи эллинизм даврига бориб тақалади, маҳаллий ҳокимият ўша давр атмосферасини сақлаб қолишни мақсад қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика