1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

ДХХ академиясига кириш тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Имтиҳон 4 та фан бўйича ўтказилади.

ДХХ академиясига кириш тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

 

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари жорий йилнинг 20-ноябр куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

 

Тест синовлари она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика, Ўзбекистон тарихи ва чет тили (инглиз, немис, франсуз) фанларидан ўтказилади.

 

Бунда номзодларга жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 3 соат (ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат) вақт ажратилади.


Тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 249 балл бўлиб,  тест синови ўтказиладиган фанлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

—она тили – 15 та тест топшириғи, ҳар бир тоғри жавоб учун 2,1 баллдан (жами 31,5 балл);
—математика – 15 та тест топшириғи, ҳар бир тоғри жавоб учун 2,1 баллдан (жами 31,5 балл);
—Ўзбекистон тарихи – 30 та тест топшириғи, ҳар бир тоғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 93 балл);
—чет тили – 30 та тест топшириғи, ҳар бир тоғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 93 балл).

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика