1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

ДХХ: Террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ: Террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

 

1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган Х.М. хорижда мавсумий ишлаган даврида Интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан доимий алоқада бўлган

 

Уларнинг таъсирида 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.М. хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Таъкидлаш лозимки, Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига мувофиқ, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика