1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эфиопияда 17 киши дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Қурбонларнинг барчаси тинч аҳоли вакилларидир.

Эфиопияда 17 киши дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

 

Эфиопиянинг Тиграй минтақасида дрон ҳужуми оқибатида 17 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press  хабар берди.

 

Зарба Май Тсебри қишлоғи яқинида берилган. Вафот этганларнинг аксарияти маҳаллий ун тегирмонида ишлаган аёллар бўлган.

 

Агентликнинг ёзишича, ҳукумат кучлари исёнчиларни Тиграй ҳудудидан сиқиб чиқаришга уринаётган бир пайтда бундай ҳужумлар охирги пайтларда тез-тез содир бўлмоқда.

 

Маълумот учун: охирги зарба Эфиопия Бош вазири Аҳмад Абий АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали гаплашиб, тинч аҳолига қарши ҳужумлардан қочишга, шунингдек, исёнчилар билан мулоқотга киришишга ваъда берган куни содир этилганди.

 

Аввалроқ Нигерда қуролланган жангарилар 69 кишини ўлдиргани хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика