1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эҳтиёт бўлинг, шамол учириб кетади!

Хитойда оғирлиги 50 кг дан кам бўлганлар уйда қолишга чақирилмоқда.

Эҳтиёт бўлинг, шамол учириб кетади!

Хитой шимолида, жумладан Пекин, Тянтсзин ва Хебей провинциясида 11 апрелдан 13 апрелгача кучли шамоллар кузатилиши кутилмоқда. Метеорологлар шамол тезлигини соатига 150 км гача етишини прогноз қилмоқда. Шу сабабли, расмийлар оғирлиги 50 килограммдан кам бўлган фуқароларга хавфсизлик нуқтаи назаридан уйдан чиқмасликни тавсия қилмоқда. Бунга сабаб уларни кучли шамол учириб юбориши мумкин.

 

Бу Пекин учун сўнгги ўн йилдаги энг жиддий вазият бўлиб, шамол 17 балли шкала бўйича Хитойда 11-13 даражага етиши кутилмоқда — бу эса катта зарарлар ва кенг миқёсдаги ҳалокатларга олиб келиши мумкин.

 

Шу сабабдан Хотойда дам олиш кунлари барча мактаб ва университетлар ёпилади, парклар, аттракционлар ва истироҳат боғлари фаолияти тўхтатилади, қурилиш ишлари тўхтатилади ва баъзи поезд қатновлари бекор қилинади.

 

Ҳавонинг бу каби кескин ёмонлашуви Хитой расмийларини жиддий хавфсизлик чоралари кўришга мажбур қилмоқда. Аҳолидан, айниқса енгил вазнли кишилардан, огоҳлик ва эҳтиёткорлик талаб этилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика