1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

ЕИ Ўзбекистоннинг аграр ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун €7 млн ажратди

Янги грант 2026 йилгача мўлжалланган €20 млнлик пакетнинг бир қисми ҳисобланади.

ЕИ Ўзбекистоннинг аграр ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун €7 млн ажратди

 

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига 2020–2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун €7 миллион миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда ЭИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашув чоғида маълум қилган.

 

Янги маблағ ЭИнинг Ўзбекистон аграр секторини мустаҳкамлашга қаратилган умумий €20 миллионлик мажбуриятининг таркибий қисми бўлиб, шундан €6 млн 2023 йилда ажратилган эди. Қолган €7 млн эса 2026 йилгача бўлган даврда ислоҳотларни давом эттириш ва белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш шарти билан тақдим этилади.

 

Элчи Тойво Клаарнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи аграр соҳада ҳукуматга тўғридан-тўғри грант ажратувчи кам сонли ҳамкорлардан бири бўлиб қолмоқда. У иқтисодий ер фойдаланиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бошқарувини кучайтириш бундан кейинги асосий вазифа эканини айтиб, ЭИ Ўзбекистонни қолган ислоҳотларни якунлашда қўллаб-қувватлашни давом эттиришини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика