Берлинда «Охирги авлод» фаоллари ўзларини асфальтга ёпиштириб, шаҳар кўчаларини тўсиб қўйишди. Улар ҳукуматнинг атроф-муҳит муаммоларига эътиборини қаратиш мақсадида худди шундай тўсиқлардан 30 тасини ташкил қилишган. Бу ҳақда «Тvr. by» нашри хабар берди.
Атроф-муҳит жонкуярларини асфальтдан кўчириб олиш учун 500 нафар полиция керак бўлди. Навбатдаги ушбу митинг муштлашув билан якунланди – ҳайдовчилар экофаолларни ҳақоратлашди, намойишчиларни асфальтдан «узиб» йўл четига чиқаришди.
«Охирги авлод» фаоллари турли йўллар – митинглар ва ўзларини асфальтга ёпиштириш билан ҳукуматдан иқлим ўзгаришига бефарқ бўлмасликларини талаб қилишлари билан машҳур.


