1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Экорейддан сўнг “Махам-Чирчиқ” АЖ фаолияти вақтинча тўхтатилди

Текширув жараёнида компанияда 11 та муҳим камчилик аниқланган.

Экорейддан сўнг “Махам-Чирчиқ” АЖ фаолияти вақтинча тўхтатилди

Экорейддан сўнг “Махам-Чирчиқ” АЖнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу қарор атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилгунча амал қилади.

 

Текширув жараёнида компанияда 11 та муҳим камчилик аниқланган: чанг-газни тозалаш ускуналари меъёрий талабга жавоб бермаётгани, ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқаётгани, кимёвий моддалар хавфсиз жойлаштирилмаганлиги ва сувга зарар етказувчи моддалар ортиқча оқиб кетгани маълум бўлди. Шунингдек, компенсасия тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги масалани судга тақдим этган ва Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди компания фаолиятини аниқланган камчиликлар тузатилгунча тўхтатиш ҳақидаги қарор чиқарди.

 

Шунингдек, Янгийўлда чиқинди ёқиб ҳавони заҳарлаётган ғишт заводи фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди. Бу ҳудудда ўтин ишлаб чиқариш жараёнида ҳаво сифатига зарар етказган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика