Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали шифокор-наркологи ва 2022 йилдан ихтисослаштирилган тиббиёт комиссияси аъзоси, наркологик экспертизаларни назорат қилиш шифокор-наркологи лавозимида ишлаб келган аёл киши Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Ғ.А. томонидан фуқаро X.A.ga нисбатан тайинланган судга оид наркология экспертизасидан ўтказиб, уни гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилишга ружу қўйганлигини, унга нисбатан мажбурий тиббий даволанишга муҳтожлиги ҳақида хулоса берилишини, агарда 2 миллион сўм пул берса экспертиза хулосасини ижобий ҳал қилиб беришини айтади.
Шундан кейин X.A. нинг аризага асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбир ташкиллаштирилиб, шифокор-нарколог хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 1 миллион 500 минг сўмни олган вақтида ушланади.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг қарори билан судланувчи Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилади ҳамда Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланган ҳолда 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади, шунингдек, Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Қайд этилишича, суд ҳукмидан норози бўлган шифокор аёлнинг апелляция шикояти Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, суднинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.