1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эквадорда 60 кунлик фавқулодда ҳолат ва 3 кунлик мотам эълон қилинди

Президентлик сайлови эса белгиланган санада бўлиб ўтади.

Эквадорда 60 кунлик фавқулодда ҳолат ва 3 кунлик мотам эълон қилинди

 

Эквадорда 20 августга белгиланган президентлик сайловлари санаси номзодлардан бирининг ўлдирилиши фонида ўзгармайди, деди мамлакат миллий сайлов кенгаши раҳбари Диана Атамаинт. 

 

“20 августга белгиланган сайловлар санаси ўзгаришсиз қолади”, — деди у Эквадор Президенти маъмуриятининг ЁуТубеъдаги каналида эфирга узатилган халққа мурожаатида.

 

Аввалроқ номзодлардан бири Фернандо Виллависенсио таҳдидларга учрагани ва чоршанба куни Китодаги митинг чоғида ўлдирилгани, ҳужум оқибатида тўққиз киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Эквадор Бош прокуратураси қотилликда гумон қилинган шахс отишмада йўқ қилинганини маълум қилган. Мамлакат бўйлаб 60 кунлик фавқулодда ҳолат ва 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика