1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Электр чекловлари қўйилган ҳолатлар қайта ўрганилади — Рақобат қўмитаси

Асоссиз қарздорлик ҳолатлари юзасидан электр таъминотига киритилган вақтинчалик чекловларни қайта кўриб чиқиш юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига сўров юборилди.

Электр чекловлари қўйилган ҳолатлар қайта ўрганилади — Рақобат қўмитаси

 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳолатлари сабаб электр энергияси тўловларига киритилган вақтинчалик чекловларни қайта кўриб чиқиш юзасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига расмий сўров юборилди.

 

Маълум қилинишича, 2025 йил давомида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари бўйича қўмита ва унинг ҳудудий органларига 1141 та мурожаат келиб тушган. 2026 йилнинг дастлабки ойларида эса ушбу масала юзасидан 850 дан ортиқ мурожаат қайд этилган.

 

Мурожаатларда асосан чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги, хизмат сифати пастлиги, шартнома шартларига амал қилинмаслиги, шунингдек, хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳолатлари кўтарилган. Айрим ҳолларда ушбу қарздорликлар сабаб фуқароларнинг электр энергияси тўловларига чекловлар киритилгани юзасидан эътирозлар билдирилган.

 

Ўрганишлар давомида айрим ҳудудларда чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг белгиланган минимал даврийлигига амал қилинмаётгани ва фуқароларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётгани аниқланган. Мурожаатларнинг асосий қисми Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда.

 

Қўмита томонидан чиқиндиларни ўз вақтида ва сифатли олиб чиқиб кетишни таъминлаш, асоссиз қарздорликлар ҳисобланишининг олдини олиш ҳамда асоссиз қарздорлик сабаб киритилган электр чекловларини қайта кўриб чиқиш чораларини кўриш сўралган.

 

Амалдаги қонунчиликка кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари белгиланган муддат ва даврийликда амалга оширилиши шарт. Хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган ҳолларда истеъмолчи тегишли давр учун тўловдан озод этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика