1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Электромонтёр симёғочдан йиқилиб вафот этди

Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электромонтёр симёғочдан йиқилиб вафот этди

 

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат тахминан 18:00 атрофида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Электр тармоқлари корхонасида электромонтёр бўлиб ишловчи 1981 йилда туғилган фуқаро Б.С. Пахтачи тумани "Тадбиркор" МФЙ ҳудудида ёғоч симёғочга чиқиб, электр энергиясида вужудга келган носозликни бартараф этаётган пайтда шамол сабабли Б.С. ёғоч симёғоч билан бирга ерга йиқилиб вафот этган.

 

Ушбу куннинг ўзида туман электр таъминоти томонидан ходимлар билан ўтказилган хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича юритилган китоблар тегишли тартибда олинган.

 

Бугун, 17 февраль куни марҳум Б.С.ning мурдаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика