Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдoғaн пойтахт Этлик касалхонасига олиб борилган зилзиладан омон қолганларни бориб кўрди.
Бир ёшга ҳам тўлмаган 16 чақалоқ президент самолётида Қаҳраманмарашдан Анқарага олиб кетилди.
Уларнинг энг кичиги 6 кунлик, энг каттаси эса эндигина 2 ойлик.
Доктор Гюнгерер чақалоқлар ўтказган муолажалар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, болаларнинг аҳволи барқарор ва уларга ҳеч нарса таҳдид солмайди.
«Улардан икки нафари вайроналар остидан қутқариб олинди, улар реанимация бўлимида. Улар бир мунча вақт қаттиқ назорат остида бўлишади» ,— деди шифокор.
Эмине Эрдoған касалхонага борганидан сўнг ижтимоий тармоқда шундай ёзди:
«Президентимиз кўрсатмаси билан Қаҳраманмарошдан Президент самолётида олиб келинган зилзила қурбонлари бўлган 16 нафар гўдакнинг соғлиги умидларимизни янгилади. Улар давлатимизнинг ишончли қўлларида. Мен ҳам тараққиётни кузатиб бораман. Табиий офатдан жабр кўрган барча болаларимизга хушхабар, жабрланган гўдакларимизга эса тезроқ соғайиб кетишини тилайман».


