1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди адвокатлар иш стажисиз лицензия олиши мумкин

Бу бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмоқда.

Энди адвокатлар иш стажисиз лицензия олиши мумкин

 

Адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 4 минг 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлари сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 минг 619 нафарни ташкил қилади. Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда. 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра,  адвокатлик лицензиясини олишга имтиҳон топшириш учун талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши талабини бекор қилиш белгиланмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика