1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

Янги тартиб 2024 йилдан жорий қилинади.

Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

 

Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади.

 

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактабларини ташкил қилинади.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг ИТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика