1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди маданий мерос объектлари жойлашган кўчага юк машинаси киритилмайди

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Энди маданий мерос объектлари жойлашган кўчага юк машинаси киритилмайди

 

Энди маданий мерос объектлари бор кўчаларга 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари киритилмайди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14 августдаги “Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига асосан эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.

 

Шунингдек, моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ҳамда пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил этилади ва бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика