1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди маданий мерос объектларига оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларга пул тўланади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилинди.

Энди маданий мерос объектларига оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларга пул тўланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 165-сон қарорига асосан, моддий маданий мерос обектларини фойдаланиш ёки табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фото ва видео юборганлар мукофотланади.

 

“Давлат экологик назорати ҳамда моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 бараварига тенг (270 минг сўм) миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда фото ва видеоматериалларни кўриб чиқиш учун моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича “Маданий мерос назорати” ахборот тизими орқали Маданий мерос агентлигига юбориши мумкин.

 

Материалларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

— содир этилган ҳуқуқбузарлик;
— ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
— маданий мерос обектининг номи (тегишли ҳуқуқбузарлик бўйича);
— ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

 

Фото ва видеоматериалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади

 

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика