Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Zamon.uz'га маълум қилишича, эндиликда мажбурий бадал ёки "квартплата" тўловининг минимал нархи давлат томонидан белгиланади. Таъкидланишича, нархлар уйларни реал сақлаш харажатларидан келиб чиқиши кутилмоқда.
Бунда кўп қаватли квартираларнинг қавати, лифти бор ёки йўқлиги инобатга олиниши белгиланган. Демак, минимал тарифни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги белгилаб беради, мулкдорлар кўпроғини хоҳласа нарх келишилган ҳолда ошиб бораверади.
Яқин кунларда тасдиқланиши кутилаётган бу янгилик бизга нима беради? Ҳар ҳолда "дом"ларни яхши сақлашда бошқарув ташкилотлари олдига қўйилган вазифа ва талаблар бор.
P.S.: “ЖЭК”чилар бу талабларга қанчалик амал қилиши эса алоҳида мавзу.


