1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Mеҳмонхоналарда мижозлардан «загс» қоғози талаб қилинадими?

"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК бунга ойдинлик киритди.

Mеҳмонхоналарда мижозлардан «загс» қоғози талаб қилинадими?

 

Ўзбекистонда меҳмонхона хизматларини кўрсатишда доимий яшаш жойи ва никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмайди, дея хабар берди “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК.

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Р эспубликасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорга асосан ”Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида“ги Низом тасдиқланган.

 

Низомнинг 5-бандига кўра, меҳмонхона хизматлари доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар кўрсатилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

 

”Шуни таъкидлаш жоизки, меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субектлари ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиши лозим. Ишлаб чиқилган ички тартиб қоидалари юқоридаги Низом талабларига зид бўлмаслиги керак", - дейилади хабарда.

 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 19-июндаги 389-сон қарори билан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилди.

 

Шу муносабат билан меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш обектлари фуқаролик паспорти йўқлигига ишора қилиб, янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилганда меҳмонхона хизматларини кўрсатишни рад этишга ҳақли эмас.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика