1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди “метрика” туғуруқхонадан олинади

“Туғилганида барча қилиниши керак бўладиган хизматлар тиббиёт муассасасининг ўзида, бепул амалга оширилади”, — дейди Адлия вазирлиги ходими.

Энди “метрика” туғуруқхонадан олинади

 

 

Туғилганлик ҳолатини тиббиёт муассасалари томонидан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда қайд этиш жорий этилади. Бу ҳақда 28 июль куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.  

 

Адлия вазирлиги томонидан фуқароларга қулайлик яратиш, фуқароларнинг туғилганлигини қайд этишни янада такомиллаштирилиш мақсадида Вазирлар маҳкамасининг қарори тайинланиб, барча вазирлик ва идоралар билан келишиб, Ҳукуматга киритилган. 

 

“Тез кунларда туғилганлик гувоҳномасини ФҲДЁ органларига бормасдан, тиббиёт муассасасининг ўзида қайд қилиш режалаштирилган. Бунда фарзанд дунёга келиши билан гувоҳнома тақдим этилади. Ундан кейин МТМ ва тумандаги поликлиникасига навбатга қўйилади. Туғилганида барча қилиниши керак бўладиган хизматлар тиббиёт муассасасининг ўзида, бепул амалга оширилади”, — дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нусратулло Парпихўжаев.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика