1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди олис ҳудудлар ҳам 5G тармоғига уланади

"Ўзбектелеком" аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Энди олис ҳудудлар ҳам 5G тармоғига уланади

 

Ўзбекистоннинг олис ҳудудларига 5G стандартидаги янги база станциялари ўрнатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, олис ҳудудларни ҳам интернет тармоғи билан маъминлаш учун мамлакат бўйлаб 3G/4G/ стандартидаги 2 255 та янги база станциялари ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, 5G стандартидаги 388 та янги база станциялари ўрнатиш ва 3 216 тa 3G/4G база станцияларини кенгайтириш ҳам кутилмоқда.

 

“Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 795 та 3G/4G ва 325 та янги 5G стандартидаги таянч станциялари ўрнатиш ҳамда 1 495 та 3G/4G база станцияларини янгилаш ишлари олиб борилади”, — дейди Темур Мамажонов.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика