Унга кўра, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 2022 йил 10 июнга қадар электрон платформалар ишга туширилади ҳамда 2022–2023–ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳолари электрон платформаларга киритилади ва битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари ҳисоблаб борилади.
Қайд этилишича, 2022–2023 ўқув йили битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичлари эса мазкур ўқув йили якунлангандан сўнг, яъни, 2023 йил ёзига келибгина аниқ бўлади.
Маълум қилинишича, мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини ОТМларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш 2023–2024 ўқув йили учун қабул имтиҳонларидан бошлаб амалга оширилади.


