1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди овқатни исроф қилганлар жаримага тортилади

Шунингдек, «Оқилона истеъмол» дастури ишлаб чиқилади.

Энди овқатни исроф қилганлар жаримага тортилади

 

Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий жарималар қўлланилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ-171-сонли қарорда назарда тутилган.

 

Ҳужжатда келтирилишича, 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тавсияларини жорий этиш ҳам назарда тутилган.

 

Дастурга кўра, исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўлланилади ва назорат механизмлари ўрнатилади.

 

Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

 

— давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолинининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;

 

— умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;

 

— аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика