1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Энди ППХ ходимлари мактаблар атрофида болаларни қўриқлайди

Ижтимоий тармоқларда болаларнинг ўғирланиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалмоқда.

Энди ППХ ходимлари мактаблар атрофида болаларни қўриқлайди

 

Мактаб ўқувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилади.

 

Болаларнинг ўғирланиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалганидан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, сўнгги 5 йил ичида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати кузатилмаган бўлса ҳам пойтахтда болалар хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қарор қилинди.

 

Эндиликда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб мактаблардаги вазиятни назорат қилиб боради, патруль пост хизмати ходимлари эса мактаблар атрофида, айниқса, қоронғу кўчаларда патруллик қилади.

 

Бундан ташқари, ота-оналар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан доимо алоқада бўлиши учун мактабдаги барча Telegram гуруҳларига мактабларда фаолият юритувчи психолог инспекторлар қўшилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика