1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди тез ёрдам машинаси ҳаракатини онлайн кузатиш мумкин

Ҳозирча ушбу тизим Тошкентдаги чақирувлар учун амал қилмоқда.

Энди тез ёрдам машинаси ҳаракатини онлайн кузатиш мумкин

Тошкент шаҳрида тез ёрдам чақирилганидан сўнг унинг ҳаракатини онлайн кузатиш имконияти пайдо бўлди. Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу янги тизим пилот лойиҳа сифатида жорий этилди.

 

Лойиҳа Yandex Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга оширилган бўлиб, фуқаролар тез ёрдам келаётган йўналишни аввал браузер орқали, кейинчалик эса Yandex Go иловаси орқали ҳам кузатишлари мумкин бўлади.

 

Тез ёрдам чақирилган заҳоти, фойдаланувчига SMS орқали харитага олиб борувчи ҳавола юборилади. Лойиҳанинг кейинги босқичида эса Yandex Go иловаси орқали “push-хабарномалар” орқали тез ёрдамнинг жойлашуви ва етиб келиш вақти ҳақида маълумот берилади.

 

Марказ раҳбари Абдувоитжон Ғафуровнинг сўзларига кўра, бу рақамли ечим жараёнларни очиқроқ ва аҳоли учун қулайроқ қилишга қаратилган. Шу билан бирга, диспетчерларга тушаётган юкни камайтириши ҳам кутилмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда республика бўйлаб ҳар куни тахминан 40 мингтача қўнғироқ қабул қилинади, уларнинг 60 фоизга яқини — шошилинч чақирувлардир.

 

Ҳозирча ушбу тизим Тошкент шаҳридаги чақирувлар учун амал қилмоқда. Келгусида уни бошқа ҳудудларга ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика