1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Энди вилоятдан келган талабалар кўчада қолмайди

05:16 / 18.08.2023

970

Энди вилоятдан келган талабалар кўчада қолмайди

Энди вилоятдан келган талабалар кўчада қолмайди

Талабаларнинг турар жой билан таъминланишини назорат қилувчи марказ ишга тушди.

 

Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, барча давлат олий таълим муассасалари ҳудудига кириш жойларида махсус марказлар фаолияти йўлга қўйилди.

 

Бундан кўзланган асосий мақсад талабаларни турар жой билан таъминлашда навбатларнинг олдини олиш, талабаларнинг турар жойсиз қолишлари эҳтимолини бартараф этишдан иборат.

 

“Марказда кўнгилли лидер ёшлар ҳамда тюторлар фаолият юритиб, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қиладилар, уларга амалий ёрдам берадилар”, — дейилади хабарда.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотлар маркази талабалар шаҳарчасининг энг гавжум йўлакларида – вазирлик биноси ёнида жойлашган бўлиб, у штаб сифатида фаолият юритади.

 

Штабда барча олий таълим муассасаларида ташкил этилган маълумотлар марказига келиб тушган сўровлар ва амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, талабаларнинг турар жой билан таъминланиши учун амалий кўмак кўрсатилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бу йил ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика