1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Энди "импортный" товарларга ҳам истеъмол кредити берилади

05:49 / 11.04.2023

765

Энди "импортный" товарларга ҳам истеъмол кредити берилади

Энди "импортный" товарларга ҳам истеъмол кредити берилади

Президент имзолаган Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.

 

Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган эди. Яъни истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун бериларди.

 

Таъкидлаш жоизки, 2006 йилда қонун қабул қилинган вақтда ушбу норма мамлакат бозорида товар ва хизматлар танқислиги туфайли зарур эди.

 

Энди эса Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.

 

“Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

 

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Аксинча:

 

  • молиявий истеъмол кредити бериш тартибини такомиллаштириш ва соддалаштиришга;
     

  • истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратишга ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек:

 

  • Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.
     

  • Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
     

  • Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика